иссикхонада помидор етиштириш сирлари
Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш
Баҳорги плёнкали иссиқхоналарда кўкламги-ёзги оборотда қуёш ҳарорати таъсирида помидор етиштирилади. Республикамизнинг марказий вилоятларида кўчат март ўрталарида экилиб, ҳосили апрелнинг охирги ўн кунлигида етилади. Плёнкали иссиқхоналарда етиштириш учун помидорнинг тезпишар: «Перемога-165», «Талалихин-186» ва бошқа навлари тавсия этилади.
Плёнкали иссиқхоналарга экиладиган кўчатлар қишки очиладиган иссиқхоналарда тайёрланади. Уруғи январ бошида сепилади. Кўчатлар 60 кунлик бўлиб, уларнинг ярми шоналаганда экиш учун олинади. Кўчатлар пикировка қилиниб, 10Х10Х10 см катталикдаги гўнг чириндили кубикларда ўстирилади. Кўчат етиштириш усули худди қишки иссиқхона учун тайёрлашга ўхшайди. Фарқи шундаки, баҳорги кўчатлар экишдан олдин чиниқтирилади.
Мавсум давомида 3-4 марта қўшимча озиқ берилади. Ҳар бир озиқлантиришдан сўнг янги тупроқ сепиш, экин атрофини енгил чопиқ қилиш керак. Бериладиган минерал ўғитлар нисбатини белгилашда ўсув даври ҳамда тупроқ таркибидаги минерал моддалар ҳисобга олинади. Минерал ўғитлар маҳаллий ўғитлар билан алмашлаб берилади.
Макроэлементлар билан бир қатор мавсумда 2-3 марта микроэлементлар билан ҳам қўшимча озиқлантириш лозим (10 литрга г ҳисобидан): темир сулфат — 5, борат кислота — 3, мис сулфат — 3, руҳ сулфат — 3, аммонийли молибден сулфат — 2, калий перманганат — 3, кобалт сулфал — 2.
Манба: «Иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш», Ғ.А.Саматов, Ж.Й.Йодгоров, З.Т.Сиддиқов
Қишки иссиқхоналарда помидор етиштириш сирлари
Ўзбекистоннинг қишки иссиқхоналарида ноябр, декабр ва январда ойларида ҳосил олиш учун кузда кузги-қишки оборотда помидор экилади.
Кузги-қишки оборотда экиш учун ёруғлик ва ҳароратга талабчанлиги пастроқ, мевалари қийғос пишадиган навлар танланади. Ўзбекистонда мазкур оборотда етиштириш учун «Майкопский урожайний»-2090 ва «Уралский многоплодний» навлари маҳаллийлаштирилган. «Ревермун», «Сонато», «Украинский тепличной»-285 навлари ҳам истиқболли ҳисобланади. Мазкур навлардан оборот бўйича ҳар м2 ердан 5-7 кг помидор териб олиш мумкин.
Иссиқхонага қуйидаги муддатларда кўчат экилади:
Кузги-қишки оборотда 25-30 кунлик кўчат экилади. Уруғ юқорида кўрсатилган муддатдан 30-35 кун олдин сепилади. Кўчатлар иссиқхонанинг ўзида етиштирилади, бу билан вирус касалликларининг олди олинади. Ҳаддан ташқари исиб, намлик ошиб кетмаслиги учун иссиқхона ойналарига бўр ёки лойқа сепилади. Шундай қилинганда ҳарорат 5-6 пасаяди.
Кузги-қишки оборотда экиладиган кўчатлар тувакчаларсиз, субстратда, яъни шоли қипиғи ва чиринди (1:1 нисбатда) аралашмаси ёки чириндининг ўзида ўстирилади. Озиқланиш майдони қишки-кўкламги оборотдагидан кўра кичикроқ бўлади. 1 м2 ерга 4-5 та ўсимлик жойлаштирилади.
Кўчатлар 30-40 см баландликда олинган пушталарга экилиб, ариқчалардан суғорилади. Кузги-қишки оборотдаги помидорлар вертикал шпалерга тортиб ўстирилади. Экилгач 3-4 кундаёқ каноп билан — сирғаладиган қилиб
боғланади ҳамда боғич ҳар ҳафтада бир текшириб турилади.
Помидор тупининг ўсиб кетишига йўл қўйилмайди: 1 августда экилган кўчатлар 8-9 шохи устидан, 10-20 августда экилган 7-8 шохи устидан чилпиб ташланади. Дастлабки шохидаги мевалар териб олингач, пастки баргларини юлиб ташлаш керак.
Кузги-қишки оборотнинг дастлабки даврида ҳароратнинг 35°C дан ошиб кетишига йўл қўйилмайди. Жазирамада иссиқхона усти оқланади ёки ёмғирлатиш йўли билан ҳарорат пасайтирилади.
Октябр-ноябр ойларида иссиқхонадаги ҳаво ҳарорати қуёшли кунларда кундузи 25-30°C, булутли кунларда 18-20°C бўлиши, кечалари 18-20°C атрофида, бироқ 12°C дан пасайиб кетмаслиги лозим. Тупроқ ҳарорати 15-17°C бўлади. Декабр ойида табиий ёруғликнинг камайиши, илиқ кунларнинг қисқариши туфайли иссиқходаги ҳарорат аста-секин кундузи 18-20°C гача, кечалари 14-15°C гача тушади. Ҳавонинг нисбий намлиги иложи борича паст даражада (60% дан ошмаслиги) бўлиши керак. Бунинг учун суғоришдан сўнг эгатларга қуруқ тупроқ сепиб чиқиш лозим.
Қатор оралари икки-уч марта юмшатилиб, экин атрофи чопиқ қилинади. Чопиқдан кейин поянинг пастки қисмидан ён илдизлар чиқади. Чопиқ пайтида ҳосил бўлган ариқчалар орқали сув берилади. Август-сентябр ойларида экин тез-тез суғориб турилади. Кейинчалик ҳарорат пасайиб, булутли кунлар бошлангач, ойига икки-уч марта сув берилади.
Ҳаво ва тупроқ нам бўлганда помидор гулларининг чангланиши қийинлашади. Шунинг учун чангланиш ноқулай бўлган шароитларда, айниқса, булутли кунларда помидор туплари силкитиб турилса, гуллар мевага айланиши тезлашади. Бу тадбирни ҳафтада 2 марта, эрталабки соатларда, 2-3 секунд давомида амалга оширилса, ҳосилдорлик 10-12% ошади.
Мевалари ноябрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, январ ойининг ўрталарига қадар териб олинади. Шундан кейин иссиқхонада навбатдаги экин (бодринг) учун бўшатилади. Агар шу пайтда ҳам кўк мевалари бўлса, помидор тупи билан юлиб олиниб, унча совуқ бўлмаган хонага осиб қўйилади.
Манба: «Иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш», Ғ.А.Саматов, Ж.Й.Йодгоров, З.Т.Сиддиқов
Аҳоли томорқа хўжаликларида помидор етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар Дўстлик, Сахий, Шафақ, Севара, ўрта-эртапишар Тошкент тонги, ўртапишар ТМК-22, Ўзбекистон–178, Сурхон–142, Баҳодир, Шарқ юлдузи, Ситора, Истиқлол–10, Авиценна, кечпишар Намуна–70, Дони 2000.
Кўчат танлаш. Помидор кўчатлари 40–45 кунлик, пояси ва илдизлари дуркун ривожланган, барглари тўқ яшил тусда, соғлом бўлиши лозим.
Ер тайёрлаш. Помидор экиш режалаштирилган ерларни тайёрлаш ишлари куз ойларидан бошланиб, ҳосилдан бўшаган майдондаги йирик ўсимликлар қолдиқларидан тазаланиб, маҳаллий ўғит сочиб чиқилади. Берилиши лозим бўлган маданий ўғитлар миқдорини бир қисми қўлда сочиб чиқилиб, кейин майдон 28–30 см чуқурликда юмшатилади. Экишга тайёрлашни кейинги тадбирлари экишдан олдин бажарилиб, майдонлар 14–16 см чуқурликда юмшатилади. Йирик кесаклар хаскаш ёрдамида майдаланиб бир йўла ер текислаб олинади ва 70 ёки 90 см см қатор оралиғида экиш эгатлари тортиб чиқилади.
Экиш муддати ва схемаси. Жанубий вилоятларда эртаги навлар мартнинг III ўн кунлигида, ўрта ва кечпишар навлар апрелнинг I–II ўн кунлигида; марказий минтақада жойлашган вилоятларда эртапишар навлар апрелнинг I ўн кунлигида, ўрта ва кечпишарлари апрелнинг II–III ўн кунлигида ҳамда майнинг I–II ўн кунлигида, уруғ билан очиқ майдонга апрелнинг I ўн кунлигида; шимолий минтақаларда эртапишар навлар апрелнинг II ўн кунлигида, ўрта ва кечпишарлари апрелнинг III ўн кунлигида, майнинг I ўн кунлигида ва уруғ билан очиқ майдонга апрелнинг II ўн кунлигида экилади.
Помидорнинг эртапишар ва ўртапишар навлари у қадар нишаб бўлмаган далаларда 70×25 см, текис майдонларда 90×25 см, узун палакли навлар 90×40 см схемада экилади. Экилгандан кейин кўчатларни албатта суғориш зарур. 1 сотих майдонга экиш схемасига қараб 280–570 та кўчат сарфланади.
Парваришлаш. Ўсимликларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилгач 10–12 кундан кейин бошланади. Бунда эгат ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар орасининг тупроғи юмшатилади. Биринчи парваришлашдан 12–15 кун ўтгач, иккинчи сув берилади. Тупроқ етилгандан сўнг яна бир бор чопиқ қилинади. Бунда ер бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади, тупроқ помидор кўчатининг атрофига босилади. Помидор ўсимлиги яхши ривожланиб, мўл ҳосил бериши учун унинг илдизи жойлашган қатлам ҳаво билан таъминланган бўлиши керак. Бунинг учун сув эгат оралатиб қўйилгани маъқул.
Ўғитлаш. Помидор етиштиришда тук ҳолда 1 сотих майдонга 7,6 кг сульфат аммоний, 2,6 кг аммофос, 1,6 кг калий хлор ўғитлари берилади. Помидор сувга талабчан ўсимлик бўлиб, сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида суғоришда ҳар гал 1 сотихга 5–6 м 3 ҳисобидан 18–20, сизот суви юза ўтлоқ ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқли ерларда 12–15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8–12 кунда, ҳосил ёппасига пишганда эса 5–7 кунда суғорилади. Куз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади. Помидор қийғос пишганда ёрилиб кетмаслиги учун навбатдаги ҳосил териб олингандан кейин сув берилади.
Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Агротехник тадбирлар алмашлаб экишни қўллаш, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашиш; вирус касаллигига чидамли помидор навларини экишдан иборат. Уруғни экишга тайёрлашда мажбурий тадбирлардан бири уларни вирусли ва бактериал касалликлардан холи қилишдир. Уруғ экишдан олдин вирус касалликларига қарши 48 соат довомида 50–52 о С ва 24 соат 80 о С қиздирилади, кейин 3 минут 5 фоизли шўр сувда сараланади.
Инфекция ва касаллик қўзғатувчиларни йўқотиш учун экишдан 5–15 кун олдин уруғларни фунгидцидлар (34% Витавакснинг 2 фоизли, 60,7% Превикурнинг 1,5 фоизли эритмаси) билан дорилаб экиш тавсия этилади. Иссиқхоналарда оққанотни тарқалишига йўл қўймаслик, алмашлаб экишни қўллаш, ерни чуқур ҳайдаш ва бошқа технологик чораларни ўз вақтида қўллаш зарур.
Иссиқхоналарда оққано тарқалишига йўл қўймаслик, алмашлаб экишни қўллаш, ерни чуқур ҳайдаш ва бошқа технологик чораларни ўз вақтида қўллаш зарур.
Биологик усулда кузги тунлам ва ғўза тунлами тухумига қарши трихограмма (ҳар бир авлодга 1 г. дан 3 марта); қуртларига қарши (бракон 100 дона), сўрувчи зараркунандаларга қарши олтинкўз, оққанотга қарши энкарзия, макролофис энтомофаглари қўлланилади. Занг канага қарши олтинкўз энтомофаги яхши самара беради.
Помидорда асосий зараркунандаларидан шира, оққанот, трипс, занг канага қарши 10 сотихга Талстар 10% эм.к. (30–40 мл), Конфидор 20% эм.к. (25–30 мл), Моспилан 20% н.кук. (25–30 г) ва ғўза тунламга Аваунт 15% эм.к. (40 мл), Тайшин с.д.г. (10–12 г) препаратлари қўлланилади.
Касалликлардан меваларнинг учидан чириши, бактериал қора доғ, фитофтороза, ун шудринг, фузариоз ва вертициллиоз сўлиш, мозаика, столбур учрайди. Ун шудрингга қарши Байлетон 25% н.кук. (100–200 г), фитофтороз, альтернариозга Превикур 72,2% с.э.к. (150 мл) ёки Курзат Р н.кук. (200–250 г), Рирдомил голд 68% с.д.г. (200–250 г) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. 60–70 литр сувда тайёрланган аралашма ишлатилади. Бу кимёвий препаратларни сабзавоткор мутахассислар билан маслаҳатлашиб қўллаш зарур.
Ҳосилни йиғиштириш. Помидор мевалари поясида тўлиқ пишган, лекин ҳали қаттиқ бўлганда етилган ҳисобланади. Оч ёки тўқ қизил рангга кирган меваларни авайлаб, пояга шикаст етказмасдан синдириб олиш мумкин. Терилган помидорларни салқин жойга қўйиш лозим. Баъзида кўк помидорларни биринчи қаттиқ совуқ тушишидан олдин териб олиш ва салқин нам жойда сақлашга қўйилади. Пишган помидор вақтида териб олинмаса поясидан оқиб тушади.
Иссиқхонада помидор ёки бодринг етиштириш бўйича тавсиялар

Сабзавот етиштиришда иссиқхоналар самарадорлигини ошириш, ҳар бир мавсум тараддудини вақтида кўриш, навларни тўғри танлаш, қулай парваришлаш усулларини қўллашга жиддий эътибор қаратиш зарур.
Қишки-баҳорги мавсумда помидор кўчатларини етиштириш учун катталиги 10х10 см бўлган кассета, торф ёки полимер тувакчалардан фойдаланилади. Кўчатларни тайёрлашга декабрнинг биринчи ўн кунлигидан киришилади.
Ҳозирда помидор кўчатларини макро ва микроўғитлар билан тўйинтирилган торфда етиштириш яхши натижа бермоқда. Бунда минерал ўғитлардан фойдаланмаса ҳам бўлади.
Бир текис ва тўлиқ кўчат олиш учун экиладиган уруғликлар сифати I синфдан паст бўлмаслиги, далада униш даражаси 90% ва ундан юқорироқ, униб чиқиш кучи ҳам юқори даражада бўлиши талаб этилади.
Ҳар бир тувакчага 1–2 тадан уруғ экилади. Уруғлар униб чиққандан кейин 16–20 кун ўтгач, тувакчалар ёйиб қўйилади. Бунда ҳар 1 м 2 жойга 250–300 тупдан кўчат жойлаштирилади. Кўчатлар ёруғликдан яхши баҳраманд бўлиши учун шундай қилинади. Касалланган, шикастланган, нимжон кўчатларнинг ўрнига экиладиган кўчатларни (15–20%) олдиндан захира қилиб қолдириш зарур.
Кўчатларни суғоришда жуда эҳтиёт бўлиш лозим, уларни ўта намланиб кетиши ёки тупроғи қуриб қолишига йўл қўймаслик керак, ҳаво очиқ кунлари эрталаб суғориш ишлари бажарилгани маъқул.
Юқори сифатли кўчатнинг 8–9 тадан барги бўлиб, баландлиги 18–20 см, новдасининг қалинлиги эса 0,8–1,0 см бўлиши керак. Кўчатларни парваришлаш даврида улар орасидаги касалланганлари, ўсишдан жуда орқада қолган, нозик кўчатларни чиқитга чиқариб, олиб ташланади.
Помидор ўсимликлари ташқи муҳит шароитларига жуда сезгир хусусиятга эга бўлиб, уларни бу хусусияти ўсимликларда гулшода пайдо бўлиши даврида яққол намоён бўлади.
Ниҳолларда биринчи иккита чин барг пайдо бўлиши ва уларни дастлабки ўсув даврида ҳаво ҳарорати кундузи 13–16°С гача, кечаси 11–13°С гача пасайтирилиши, айниқса, эртаги навларда биринчи гулшодасидаги мева сонини кўп бўлиши натижасида ҳосилдорликни юқори бўлишини таъмин этади. Кейинчалик ҳаво ҳароратини очиқ кунларда 20–24°С, булутли кунларда 18–19°С, кечаси эса 16–17°С атрофида сақлаш лозим бўлади.
Ҳавонинг нисбий намлиги эса 60–70 фоиз атрофида сақланиши лозим.
Қишки-баҳорги экиш мавсумида помидорнинг 50–55 кунлик кўчатларни экиш январь ойининг охири-февралнинг иккинчи ўн кунлигида амалга оширилади.
Экиш учун маҳаллий “Гулқанд”, F1 “Сайхун”, “Баҳор”, “Турон”, “АВЕ-Мария”, “Субҳидам”, “Черри”, “Марварид”, “Умид” чет элнинг F1 “Пик Стар”, “Ламия”, “Фенда”, “Виндетта”, “Бона”, “Тови Рока”, “Виласко”, “Элпида” каби дурагайлари тавсия этилади.
Помидор учун ҳавони яхши ўтказувчан, ғовак латоген ва зараркунандалар билан зарарланмаган тупроқдан тайёрлаш керак. Кўчатларни қўш қатор усулда 80+80х40 см оралиқда экилади. Экиш олдиндан ковлаб суғориб олинган кўндаланг чуқурчаларга стаканнинг 3 дан 2 қисми кўмиб бажарилади.
Бизнинг истиқболли навларимиз тупроқлардаги озиқ моддаларга жуда талабчандир.
Экишдан олдин ва ўсув даврида органик ҳамда минерал озиқа моддаларни тупроққа солиш тупроқни агрокимёвий таҳлили натижаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Органик моддалар миқдори 20% атрофида сақланиши талаб этилади. Бунинг учун кузги-қишки экиш даврида тупроққа асосий ишлов беришдан олдин ҳар бир гектар иссиқхона майдонига камида 400 тонна чиринди ва 100–150 тонна ғоваклаштирувчи модда (қипиқ, сомон майдаси ва бошқалар) солиниши лозим.
Тупроқ таркибидаги сувда эрувчи фосфор микдори ҳар 100 г тупроқда 100 мг, нитратли ва аммиакли азот микдори 25–30 мг, сувда эрувчи калий 50–60 мг атрофида сақланиши керак. Бундан ташқари тупроқ таркибидаги хлор миқдори ҳар 100 г тупроқда 0,02 фоиздан ошмаслиги, магний 25–30 мг, кальций эса камида 100–120 мг бўлиши керак.
Ўсимликлар битта поя қолдирилиб шакл берилади. Бачки новдалар 6–7 см. дан ўсиб кетмасдан уларни ўз вақтида юлиб ташлаш керак. Ўсимлик учини ҳар ҳафтада канопли ипга ўраб турилади, сўрини симли қисмигача ўсгач эса кўндалангига ўраб турилади. Қишки-баҳорги экиш мавсуми даврида иссикҳоналарда ёруғликни кўпайиши, тупроқ ва ҳаво ҳароратини аста-секин кўтарилиб бориши ўсимликлар маҳсулдорлиги ошишини таъминлайди.
Партенокарпик бодрингни қишки-баҳорги экиш мавсумида уруғи ердан тўлиқ униб чиққандан то биринчи ҳосили теримигача ўсув даври 45–50 кунни ташкил этади. Бодрингнинг партенокарпик дурагайи, асалари билан чангланувчи навлардан кескин фарқланади, яъни улар жуда ривожланган барг, поя ва илдиз қисмига эга, шу туфайли жуда ҳосилдордир. Шу билан бирга улар ташқи муҳит шароитларига, жумладан, ёруғликка, иссиқликка ва тупроқ таркибидаги намликларга жуда талабчандир. Ушбу дурагайлар ташқи муҳит шароитларини кескин ўзгаришига чидамсиз ва ўта таъсирчан.
Уларнинг бошқа навлардан муҳим устунлиги мевасида аччиқ таъми йўқлигидир. Партенокарпик бодрингни чанглатиш керак эмас, чанглатиш уларга салбий таъсир этади, яъни мевалари қинғир-қийшиқ бўлиб, натижада уларнинг сифати пасаяди.
Униб чиқиш ва юқори ўсиш қувватига эга бўлган бодринг уруғларини экишдан олдин турли инфекциялар билан зарарланишига қарши (олдини олиш учун) улар ГТ-қуритиш шкафида олдин икки-уч сутка давомида 50°С иссиқликда кейин бир сутка 75–80°С ҳароратда қиздирилади. Бундай қиздиришда иссиқлик таъсирида касаллик вируслар барчаси ўлади, лекин уруғнинг униб чиқиш қобилияти пасаймайди.
Бодрингнинг мақбул экиш муддати январь ойининг охирги ўн кунлиги-февралнинг биринчи ўн кунлиги даври бўлиб, кўчатхонада тайёрланган тувакчаларга 25–30 кунлик кўчатлар билан экилади.
Экиш учун маҳаллий F1 “Сардор”, чет элнинг F1 “Орзу”, “Бэйбистар”, “Бэби мини”, “Экспоза”, “Артист” каби дурагайлари тавсия этилади.
Экилган бодринг уруғларни тўлиқ униб чиқишини таъминлаш учун ҳарорат 26–27°С дан пасайиб кетишига йўл қўймаслик шарт. Тувакчалар усти полиэтилен плёнка билан ёпиб қўйилгани маъқул. Шунда тувакчалар ҳарорати юқори, намлиги эса меъёрида сақланиб, тувакларнинг юзасидан 1,5–2 см чуқурликдаги намлигини тезда парланиб қуриб қолишдан сақлайди. Тувакларга уруғ бир донадан экилади. Экиш олдидан тувакчалар яхшилаб намланади, уруғ униб чиқаётганда суғориш амалга оширилади.
Дастлабки уруғлар униб чиқа бошлаш даврида плёнка олиб ташланади. Кўчат етиштириш даврида ҳарорат ва намликни энг қулай меъёрда бўлишини таъминлаш лозим. Жумладан, ҳаво ҳароратини кундузи қуёшли кунларда 20–23°С, ҳаво булутли кунларда 19–20°С ва кечалари 18–19°С, тупроқ ҳарорати 20–22°С дан пасайиб кетмаслиги, ҳавонинг нисбий намлиги эса 70–75% атрофида сақлаш зарур.
Бодринг кўчатлари бир текис ўсиши керак. Экиш учун тайёрланган кўчат сифатли 25–30 кунлик бўлиб, баландлиги 25–30 см, 5–6 та чинбарги бўлиши керак. Бодрингнинг партенокарпик дурагайини юртимиз шароитида энг қулай экиш оралиғи ((80+80)/ 2)х50 см. ни ташкил этади.
Бодринг ўсимликларини парваришлашда ҳароратнинг энг қулай меъёрда сақланишига алоҳида эътибор берилиши лозим, яъни қуёшли кунларда 25–28°С, ҳаво булут кунлари 20–22°С, кечаси 18–20°С бўлиши керак.
Ҳарорат 15°С дан паст бўлса, ўсимлик ўсишдан тўхтайди, 45°С дан юқори бўлганда эса улар қизиб кетиб, мева тугмай қўяди. Бодринг учун иссиқхоналар ичидаги ҳаво намлиги 85–90 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
Бодрингнинг партенокарпик “Орзу” дурагайининг асосий хусусиятларидан бири тез ўсиб, жуда кўп кўк масса ҳосил қилишидир. Кўчатлари асосий майдонга экилгандан кейин, ўсимликлар бир ҳафта давомида сўриларга боғлаб чиқилади ва ҳар ҳафта оралатиб уларни осилиб турган каноп ип атрофига ўраб чиқилади. Акс ҳолда ўсимликлар эгилиб ўсиб, ерга тушиб қолади ва уларда жуда кўп мўйловчалар ҳосил бўлади.
Ҳосилдорликни ошиб боришини ва унинг юқори бўлишини таъмин этувчи энг муҳим агротехник тадбирлардан бири бу ўсимликка шакл беришдир. Бодринг ўсимлигидан эртаги ва мўл ҳосил йиғиб олиш мақсадида қуйидагича шакл берилади. Энг пастки ён новдалардан 2 та барг ва 2 та мевачаси, ўрта қисмида 2–3 дона мева ва шунча барг қолдириб чилпинади. Шакл бериш билан бирга бодринг мўйловчаларини ҳам олиб ташлаш керак, негаки улар орқали ўраб олинган баргларда инфекциялар кўп тўпланади.
Ўсув даври давомида ўсимликларнинг озиқланиши турлича бўлади. Ниҳоллари ердан униб чиққандан то гуллагунча ўсимлик озиқа моддаларининг 10 фоизини, мева туга бошлагунча 20 фоизини, мевалари етилиб териш даврида эса озиқанинг асосий қисмини, яъни 80 фоизини қабул қилади.
Илдиздан ташқари озиқлантириш айниқса ёруғлик кам бўлиб, тупроқ ва ҳаво ҳароратлари меъёридан паст бўлган даврларда амалга оширилиши самарали таъсир этади, чунки бундай ташқи шароитнинг пастлиги илдиз тизимининг фаолияти учун ноқулай ҳисобланади.
1000 м2 майдондаги иссиқхона ўсимликларига ишлов бериш учун одатда 250–300 л макро ва микроўғитлар аралашмасидан тайёрланган ишчи аралашма сарфланади.
Иссиқхона тупроғига ишлов бериш ва катта миқдордаги минерал ўғитларни солиш, тупроқнинг сув, физик ва кимёвий хусусиятларини бироз ёмонлашишига, баъзан эса унинг шўрланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ўсув даври давомида ҳар ойда бир маротаба тупроқ таркибининг агрокимёвий ҳолатини текшириб бориш, парваришлашнинг бажарилиши шарт бўлган тадбир ҳисобланади.
Ўсимликларни суғориш учун ҳам сифати тоза, яъни таркибидаги туз миқдори ҳар бир литр ҳисобига 1–2 граммдан кўп бўлмаган сувдан фойдаланиш лозим. Акс ҳолда тузи кўп бўлган сувларни олдин тиндириб, кейин фойдаланиш тавсия этилади.
ИССИКХОНАДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ
ПОМИДОР БИЗНЕС ВА УНИ ЕТИШТИРИШ Pomidor Biznes Va Uni Etishtish
ПАРНИКДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ БИЗНЕСИ
Uy Sharoitida POMIDOR Yetishtirishni XOXLAYSIZMI Unda Ushbu VIDEO SIz Uchun
Иссикхонада помидор етиштириш Uy Sharoitida POMIDOR Yetishtirush
ПАРНИКДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ БИЗНЕСИ ОЙИГА 30 000
Иссикхонада помидор етиштириш Памидорлар хосилга кирди
ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ БИЗНЕСИ
Pomidorni Ostidan Beriladigan Oʻgʻitlar Hamda Keraksiz Bargini Shoxlarini Olib Tashlash Boʻyicha
37 ПОМИДОРНИ ОРТИКЧА ШОХЛАРДАН ТОЗАЛАШ
34 Помидор гуллашини тезлаштириш
уйда шароитидаги арзон иссикхонада помидор бодринг етиштириш
ИССИКХОНАДА ПОМИДОР КАНДАЙ ПАРВАРИШЛАНАДИ
Помидорни кандай озиклантириш керак 1 часть
Kuzgi Hosil Uchun Pamidor Ekish Siri
ПОМИДОРГА КАНДАЙ ДОРИ СЕПИШ КЕРАК ИССИКХОНАДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ ПОМИДОР КАСАЛЛИГИ POMIDORETISHTIRISH
Ochiq Maydonda Pomidor Ekish Boʻyicha Eng Oddiy Uy Sharoitida Qilsa Boʻladigan Dehqonchilik
ИССИКХОНАНИ ТЕЗ ИСИТИШ УСУЛИ ПОМИДОР БОДРИНГ ВА ГУЛ КУЧАТЛАРИ БОР
ПАМИДОР КУЧАТЛАР ЕТИШТИРИШ PAMIDOR KUCHATLARI 934958962 YETISHTIRISH Va Ekish Haqida TOLIQ MALUMOT
Хоразимда Аламина навли помидор ҳосили Инновацион иссиқхона
3 5 сотих иссиқхонада помидор бодринг ва булгор қалампири етиштириш
Помидор ва болгар калампирини биогумусда етиштириш
Теплица да помидор нал етиштириш ва нархи
СУБСИДИЯ 2021 УЗБЕКИСТАН МОЛИЯ ПАРНИК ДЛЯ ПОМИДОР ИССИКХОНАДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ ISSIQXONA BIZNESI 99
27 POMIDOR EKISH Jarayonidan
Иссикхонада помидор етиштириш
Помидор ва Бодрингни сугориш тартиби ва микдори
30 Ekilgan Pomidorga Birinchi Ozuqa Berish
Помидорни тезроқ қизартириш буйича 8 та маслахат
Помидор бодринг болгарский ва бошка экинлар учун энг зур табиий озука
ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ СИРЛАРИ
Помидор касаллигига карши энг зур усул Pomidor Qurib Ketishiga Qarshi Eng Zur Usul
ФАНТИНО НАВЛИ БОДРИНГ ЕТИШТИРИШ
Помидор бодринг ва болгар калампири учун энг мухим озука
38 Помидор чанглаш хакида Pomidor Changlash Haqida
Qishgi Hosil Uchun Pamidor Ekish к ишги хосил учун памидор экиш
Высадка томатов в теплицу парник балаган
Помидор гуллари нимага мева тугмайди
PAMIDOR YETISHTIRISH 1 SOTIK YERDAN YUQORI XOSIL OLISH ПАМИДОР ЭКИШ ВА ЕТИШТИРИШ
уй шаройитида помидор етиштириш ПОРНИК
Помидорга дори беришда мана шу усулда парваришласангиз хосилдорлик 3 баробарга ошади
ИССИКХОНАДА ПОМИДОР БОДРИНГ КАЛАМПИР КУЧАТЛАРИ ЕТИШТИРИШ БОДРИНГ КУЧАТ ТАЙЕРЛАШ БОДРИНГ ЕТИШТИРИШ
Помидор гуллари тушиб кетиши сабаби ва уни олдини олиш
21 Помидор ку чатлари 15 кунлик бу лди
ОЧИК ДАЛАГА ЭКИЛГАН ПОМИДОР
OCHIQ MAYDONDA POMIDOR EKISH SIRLARI DEHQONLAR UCHUN ARZON VA QULAY TARAFLARI
ПОМИДОР ВА БОДРИНГ ЕТИШТИРИШ СИРЛАРИ АГРОБИЗНЕС
44 Pomidor Ostgi Barglarini Tozalash
ИССИКХОНАДА КУЧАТ ЕТИШТИРИШ БИЗНЕСИ ТЕПЛИЦАДА КУЧАТ ЕТИШТИРИШ
Помидор мевасини катталаштириш учун бериладиган минирал угитлар
Здесь Вы можете прослушать и скачать песни по запросу Иссикхонада Помидор Етиштириш в высоком качестве. Для того чтобы прослушать песню нажмите на кнопку «Слушать», если Вы хотите скачать песню или посмотреть клип нажмите на кнопку «Скачать» и Вы попадете на страницу с возможностью скачать песню, прослушать ее и посмотреть клип. Рекомендуем прослушать первую композицию ИССИКХОНАДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ длительностью 3 мин и 6 сек, размер файла 4.08 MB.
Иссикхонада Помидор Етиштириш
Sicilia Feat Resonant Emotions Quintet Anton Sushev
Гулжигит Сатыбеков Апамдын Ыры
Chota Sa Ho Ek Ghar Sunidhi Chawhan Balaji Pradeep
Så Vender Jeg Om Ketil Bjørnstad
Восточные Сказки Ремикс Тик Ток Slowed
7 Sinf Kimyo Darslik
Vicente Coves Chelitango
Верный Друг New 2021 Ашот Аракелян
Omar Suarez Feat Goretex Ill Bill
The Pyrvmids Ape Shall Never Kill Ape
Fnf But Everyone Sings It
My Peoples Rico Pabón
Tiktok Arabic Song
Ёмгир Ёгар Ёгар Кор Кор Остида Кум Мозор
Sevaman Deb Sevmadilar
Natt I Paris Ketil Bjørnstad
Валерий Шунт Супер Хиты
Purple Shamrock 12Tillmidnight
Ма Гат Де Ахь Сан Са Са Дола Ялахьа
Tommy Entertain Viva La Vida
Vicente Coves La Paloma Arr V Coves For Guitar
Miss My Niggas Padrone Cap Finesse
Rumores Los Pepes Javier Petaka Nasta
Concierto Andaluz For 4 Guitars And Orchestra Ii Adagio Los Romeros Victor Alessandro Celedonio Romero Angel Romero San Antonio Symphony Orchestra Celin Romero Pepe Romero


